Ғаллаорол туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Ғўбдин оилавий шифокор пункти қайта таъмирланиб, очилиши бўлиб ўтди
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги барайми арафасида Ғаллаорол туманидаги “Ғўбдин” оилавий шифокор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
Жорий йилнинг 26 август куни “Ғўбдин” оилавий шифокор пунктининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Феруза Нигматова ва Муқаддас Тиркашева, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла аҳолиси, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммовий ахборот вакиллари иштирок этишди.
Обод қишлоқ дастури асосида 2013 йил қурилган Ғўбдин оилавий шифокор пункти биноси таъмирлашга мухтожлиги сабабли, 2022 йил I-II чорак давомида “Нулуфархон” хусусий фирмаси томонидан жорий таъмирланиб, 321 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланган.
Ғўбдин оилавий шифокор пунктида беморларнинг касаллигини аниқлаш ва даволашда зарур бўлган тиббиёт жихозлари билан таъминланган.
Ғўбдин оилавий шифокор пункти Ғўбдин қишлоқ фуқаролик йиғини ҳудудига қарашли Олмали, Гумсой,
Ғўбдин, Чақабулоқ қишлоқларининг 2445 нафар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати