Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

25 август 2022 йил
203
0

Жорий йилнинг 25 август куни  Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида халқимизга янгидан қурилиган "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғини биноси замонавий, барча қулайликларга эга янгидан бунёд этилган маҳалла биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Ғайрат Тўйчиев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан аҳоли учун унинг фаровонлигини таьминлаш учун муҳим қарорлар қабул қилинаётганлиги ва унинг ижроси бўйича туманимизда олиб борилаётган ишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

 

Келгусида ушбу махаллада аҳоли фаровонлиги учун олиб бориладиган ишлар хақида гапириб ўтди ва маҳалланинг келгуси ишларига ривож тилади.

Тадбирда шунингдек Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш маркази бошлиғи З.Усмонов ва маҳалладаги фаол нуронийлар сўзга чиқиб маҳаллада олиб борилаётган жараёнларни ижобий баҳолади ва маҳалланинг келгуси ишларига ривож тилади.

Маданият маҳалла фуқаролар йиғини биносининг хоналари замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, барча шароитлар яратилган.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар