Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди.

Ғаллаорол тумани “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди.

27 июнь 2022 йил
248
0

Жорий йилнинг 27-июн куни Ғаллаорол тумани “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг  очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

Давлат мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ қайта капитал таъмирланиб, моддий техника базаси мустаҳкамланди, ва маҳалланинг жажжи ўғил-қизларимизга фойдаланиш учун топширилди.

Давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокимлиги ходимлари, зиёлилар, меҳнат фахоийлари, соҳага тегишли маъсул раҳбар ходимлар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этишди.

Нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари иштирокида рамзий лента қирқилиб, мактабгача таълим ташкилоти очилди.

 

 

 

Тадбир иштирокчилари реконструкция қилиш йўли билан фойдаланишга топширилган ташкилотда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан танишишди.

Эл юрт ўртасида ҳурмат эътиборга эга бўлган отахонларимиз ушбу маскан узоқ йиллар фарзандларимиз учун хизмат қилишлигини ният қилишиб дуо қилишди.  

 

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар