Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Замонавий қиёфага эга "Оқтом" маҳалласи идорасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди

Замонавий қиёфага эга "Оқтом" маҳалласи идорасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди

12 август 2022 йил
207
0

Жорий йилнинг 12 август куни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида халқимизга янгидан қурилиган "Оқтом" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий, барча қулайликларга эга янгидан бунёд этилган маҳалла биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жиззах вилоят бошқаруви раиси А.Саттаров, тумандаги мутасадди ташкилотларнинг вакиллари, “Маҳалла” фонди туман бўлинмалари раислари ва ходимлари, туман ҳокимлиги ходимлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлинмалари вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари, аҳоли ва ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тантанали равишда бинонинг кириш қисмидаги тасмалар қирқилганидан сўнг тадбир қатнашчилари “Оқтом” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги маъмурий биносининг хоналарини кўздан кечириб, маҳалла ходимлари фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

 

Маҳалла биноси зарур жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, барча шароитлар мавжуд.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар