Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туман Тиббиёт бирлашмасида туманлараро “Қўшма жарохатлар ва ўткир юрак қон томир касалликлари” маркази очилди

Ғаллаорол туман Тиббиёт бирлашмасида туманлараро “Қўшма жарохатлар ва ўткир юрак қон томир касалликлари” маркази очилди

26 август 2022 йил
299
0

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136 сонли формонига мувофиқ туман Тиббиёт бирлашмаси қошида туманлараро 50 ўринли “Қўшма жарохатлар ва ўткир юрак қон томир касалликлари” марказининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Мамаражабов, оммовий ахборот вакиллари ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этди.

Бўлимга келган беморларга 3 тоифа яшил, сариқ, қизил зона асосида  тиббий  хизмат  кўрсатилади.

- Яшил зона–енгил беморлар кўриладиган

- Сариқ зона - ўрта-оғир беморларга

- Қизил зона - оғир, шок холатдаги йўл транспорти ходисаларида  травма олган беморларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатади.

 

Бўлимда ундан ташқари УТТ, ФГДЭС, ЭКГ, Рентген аппаратлар мавжуд бўлиб, тезликда ташхис қўйишга мослаштирилган.

Ушбу марказ “Равшан-001” хусусий корхонаси томонидан қўшимча қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Қурилиш ва таъмирлаш  учун 378 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланди.

“Қўшма жарохатлар ва ўткир юрак қон томир касалликлари” маркази врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари билан тўлиқ таъминланди ва   моддий техника базаси яратилган.

Охирги русмдаги тиббий жихозлар билан таъминланди.

Тадбир иштирокчилари марказда беморлар учун яратилган шароитлар билан танишиб чиқди ва тиббиёт ходимларининг ишларига муваффақиятлар тилашди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар