Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сонли Фармони юзасидан
Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди биносида Жиззах вилоят суди судьяси Қ.Холмуродов, туман судининг раиси О.Эсанов, туман прокурори ўринбосари Ш.Эргашевлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сонли Фармони мазмун-моҳиятини кенг ёритиш мақсадида туман прокуратураси ҳамда ички ишлар бўлими терговчилари ва суриштирувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати жараёнида иштирокчиларга юқорида қайд этилган Фармонга кўра, жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар — тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартибини жорий этилиши;
жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозимини киритиш;
жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартибини белгилаш;
тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш;
тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолиш.
Қуйидагилар тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
қонунчиликда белгиланган тартибда тергов судьясига юклатилган вазифаларни адолатли ва холисона бажариш;
қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш;
фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини суд йўли билан самарали ҳимоя қилиш.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб бериб, уларнинг мавжуд ҳуқуқий муаммоларни эшитиб, уларни ҳал қилиш бўйича ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтди.
О.Эсанов
Жиноят ишлари бўйича
Ғаллаорол туман суди раиси