Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари тарғиботи

Ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари тарғиботи

27 апрель 2024 йил
64
0

Жиззах вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, Жиззах вилоят суди ва Жиззах вилоят маъмурий суди раислари томонидан тасдиқланган “Ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш мақсадида барча судьяларни ўзлари бириктирилган МФЙлардаги мактабларга доимий бириктириш, уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказиш” Режаси ижроси юзасидан жорий йилнинг 27 апрел куни Жиззах вилоят судининг судьяси Холмуродов Қахрамон Омонович томонидан Ғаллаорол туманининг 44-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати жараёнида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб бериб, уларнинг мавжуд ҳуқуқий муаммоларни эшитилди ва уларни ҳал қилиш бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Жиззах вилоят суди

жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати судьяси

Қ.Холмуродов

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар