Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туманида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди

Ғаллаорол туманида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди

29 июнь 2022 йил
245
0

Ғаллаорол тумани ҳудудидаги “Ғофур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиззах вилоят судининг судьяси Ш.Омонов, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси Ғ.Усанов ва Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Норқўзиев иштирокида, ҳудудидаги зўравонликка учраган ва бундай қилмишлардан жабрланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда “30 июль – Одам савдосига қарши курашиш бутунжахон куни” муносабати билан фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар бериш, одам савдосига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини олдини олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-779-сонли қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув давомида судьялар томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ушбу ислоҳотларнинг асл мақсади аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустахкамлаш эканлиги ҳамда мухум сиёсий жараён-конститутциявий ислохотлар ҳақида ҳам маълумотлар берилиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

А.Норқўзиев

Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар