Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг мазмун моҳияти

“Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг мазмун моҳияти

16 октябрь 2023 йил
191
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрда  «Ўзбекистон - 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тасдиқланди. Фармонда қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:

    - барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;

    - аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;

    - аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;

    - халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;

    - мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил              11 сентябрда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–300-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат.

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида 5 та устувор йўналишлар белгиланган:

- ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

- барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

- сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

- қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

- «хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

Мазкур қарор билан «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган 5 та устувор йўналишлар бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси, 2023-2024 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳамда 2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати тасдиқланди.

Жумладан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш мақсадида (84-мақсад) тергов ҳибсхоналарини айбланувчи ва судланувчини тўлиқ кузатиш имконини берувчи видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланмаган тергов ҳибсхоналарида айбланувчи ва судланувчиларни ушлаб туришни тақиқлаш;

- Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш мақсадида (85-мақсад) низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини ривожлантириш орқали фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини соддалаштирилган тартибда ҳимоя қилиш учун, Медиация қўлланиладиган соҳалар доирасини кенгайтириш, Медиаторга доир талабларни қайта кўриб чиқиш ва Ҳакамлик судлари фаолияти ҳамда ҳакамлик муҳокамасини халқаро стандартларга мослаштириш;

- Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида (86-мақсад) суднинг жамоатчилик билан мулоқот қилиш самарадорлигини ошириш, шу жумладан аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлган суд қарорлари юзасидан брифинглар ўтказиш ва бошқа шаклдаги тушунтириш ишларини йўлга қўйиш, суд раисларининг суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга доир фаолияти тўғрисида ОАВ орқали брифингларда ахборот тақдим этишларини жорий қилиш, Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёни онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш белгиланди.

Мухтасар қилиб айтганда, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган барча мақсад ва чора-тадбирларнинг ҳар бирини ўз вақтида ва самарали бажарилишига ҳамда ҳаётимизда кенг тадбиқ этилишига барчамиз бирдек масъулмиз. 

А.Уринов

Жиззах туманлараро маъмурий суди раиси

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар