Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш мақсадида Ғаллаорол туман судининг раиси О.Эсанов иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш мақсадида Ғаллаорол туман судининг раиси О.Эсанов иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

30 март 2024 йил
81
0

Жиззах вилоят мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, Жиззах вилоят суди ва Жиззах вилоят маъмурий суди раислари томонидан тасдиқланган “Ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш мақсадида барча судьяларни ўзлари бириктирилган МФЙлардаги мактабларга доимий бириктириш, уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказиш” Режаси ижроси бўйича жорий йилнинг 29 март куни жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси О.Эсанов томонидан туманнинг “Узунбулоқ” МФЙ ҳудудидаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати жараёнида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб бериб, уларнинг мавжуд ҳуқуқий муаммоларни эшитиб, уларни ҳал этиш бўйича ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтди.

О.Эсанов

Жиноят ишлари бўйича

Ғаллаорол туман суди раиси

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар