Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Қонунчилликка киритилган ўзгаришлар юзасидан давра суҳбати ташкиллаштирилди

Қонунчилликка киритилган ўзгаришлар юзасидан давра суҳбати ташкиллаштирилди

06 январь 2024 йил
165
0

2024 йилнинг 5 январ куни Ғаллаорол туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносида Жиззах вилоят суди судьялари Қ.Холмуродов, А.Тўйчиев, Л.Халитова, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Қодиров, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди раиси Ғ.Усанов, судья Д.Алмосова, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди раиси О.Эсановлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига киритилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тушунтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида Президент томонидан 2023 йил 25 декабрда Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-884-сонли, ЎРҚ-887-сонли, ЎРҚ-888-сонли, ЎРҚ-889-сонли Қонунлари имзоланганлиги,  ушбу қонунлар билан процессуал қонунчиликка бир қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилганлиги, эндиликда апелляция ва кассация тартибида шикоят (протест)лар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан кўриб чиқилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларда ишларни тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилганлиги таъкидланди.

Апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди. Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори инстанция судида тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок эта олмайди.

Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилди. Апелляция барча материаллар келиб тушгандан 15 суткада апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

Шу билан бирга, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурор иштирок этиши шартлиги белгиланди.

Учрашув сўнггида йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар