Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туман суди биносида “Судья ва ёшлар учрашуви” ташкиллаштирилди

Ғаллаорол туман суди биносида “Судья ва ёшлар учрашуви” ташкиллаштирилди

07 июнь 2023 йил
233
0

Жорий йилнинг 7 июн куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туман суди биносида Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди раислари ва Ғаллаорол туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш мақсадида “Судья ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

Учрашув давомида судьялар томонидан суд ҳокимияти ҳақида умумий маълумотлар, суд мажлисини олиб бориш тартиби, шунингдек, ёшлар ўртасида учраётган жиноятлар ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янги тизими яратилганлигини, фақат жазолаш билан қўрқитиб, ҳуқуқбузарликларнинг оқибати билан курашиш эмас, балки ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг барвақт олдини олиш энг долзарб вазифага айланганлиги қайд этилди. Келажакда порахўрлик жиноятига йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир инсон ҳалол, виждонли, холис ва одил, фақат қонунга сўзсиз бўйсунган ҳолда вазифаларини амалга ошириши, хар қандай ножўя ҳаракатлардан ўзларини тийиши шартлиги тушунтириб ўтилди.

Йиғилиш сўнггида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар