Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида учрашув ташкил этилди

“Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида учрашув ташкил этилди

29 июль 2022 йил
282
0

Жорий йилнинг 28 июль куни Ғаллаорол тумани “Дўстлик”маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судьяси С.Қувватов ҳамда Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Норқўзиев иштирокида, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шунингдек “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди.

Учрашув давомида судьялар томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, мазкур ислоҳотларнинг асл мақсади аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда муҳим сиёсий жараён бўлган Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув сўнггида фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатлари юзасидан керакли тушунтиришлар берилди.

А.Норқўзиев

Ғаллаорол туманлараро
 иқтисодий судининг раиси

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар