Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида судья ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

“Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида судья ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

23 февраль 2023 йил
152
0

Ғаллаорол тиббиёт коллежида жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси А.Норбеков, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Норқўзиев, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси Ғ.Усанов ҳамда Ғаллаорол туман прокурори ўринбосари Б.Яхшибоевлар томонидан инсон ҳуқуқларининг бугунги кундаги аҳамияти, фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолининг тўғридан тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишини таъминлаш мақсадида Президент ишонч телефони ва Халқ қабулхоналари ташкил қилинганлиги, ташкилотлар фаолиятини инсон ва унинг манфаатлари олий қадрият тамойили асосида қайтадан ташкил қилиниши, инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат мажбуриятлари билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳам ошириш муҳим эканлиги, инсон ўз ҳуқуқи талаб қилиб олиш учун, аввало, уни билиб олиш кераклиги, шу мақсадда таълим муассасаларида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари” ва “Бола ҳуқуқлари” каби ўқув дарсликлари ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш сўнггида ўқувчи-талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар