Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Туманлараро иқтисодий суди фаолиятидан

Туманлараро иқтисодий суди фаолиятидан

09 февраль 2022 йил
366
0

Давлатимиз ўз мустақиллигини эълон қилиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўз олдига устувор йўналишларни белгилаб олди. Улар орасида суд ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар алоҳида ахамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сонли Фармонига асосан, ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилиши белгиланди ва ушбу Фармон асосида Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди ташкил этилиб, 2017 йилнинг 01 июнидан бошлаб фаолият юритиб келмоқда. Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Бахмал туманлари Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг юрисдикция ҳудуди этиб белгиланган.

Туманлараро иқтисодий суди томонидан ўтган 2021 йилда одил судловни амалга ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, судга 1145 та даъво ариза ва аризалар келиб тушган бўлиб, ушбу ариза ва даъво аризаларнинг 63 таси иш юритишга қабул қилинмасдан қайтарилган ва қабул қилиш рад этилган, 74 та даъво ариза ва аризалар ҳисобот даврининг бошига қолдиқ бўлиб ўтган. 1093 та иш судда мазмунан кўриб чиқилган.

Суд томонидан 2021 йилда кўрилган ишлар бўйича 638 та иш сайёр суд мажлисларида мазмунан кўриб чиқилди, туманлараро иқтисодий суди томонидан ўтказилаётган сайёр суд мажлисларида иштирок этган хўжалик юритувчи субъектлар вакилларига шартнома интизомига риоя қилиш, ўз мажбуриятларига риоя қилмаслик эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.1998 йилдаги “Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида”ги ПФ-1938-сонли фармонига асосан маъмурий, моддий ва интизомий жавобгарлик чоралари кўрилишига сабаб бўлиши тўғрисида профилактик суҳбатлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Судга хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, аризалар ва даъво аризаларини талаб даражасида қайд этиш, иқтисодий суди раҳбарияти ва судья томонидан имзоланган суд ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ва тегишли жойларга юбориш билан боғлиқ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2020 йил 26 ноябрдаги РС-60-20-сонли қарори иловасидаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларда жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома талаблари асосида амалга оширилмоқда. Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ариза ва шикоятларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва натижалари бўйича ариза муаллифларига хабар қилиш устидан доимий назорат ўрнатилган.

Туманлараро иқтисодий судида фуқароларнинг қабули ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни такомиллаштириш юзасидан қабулга келган ҳар бир фуқаро, хўжалик юритувчи субъект вакилларини қабул қилиш ишлари ташкиллаштирилган. Жумладан, суд раиси томонидан ҳар куни (дам олиш кунларидан ташқари) соат 09-00 дан 18-00 гача қабул вақти белгиланган, ҳар жума куни эса “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилинган. Узоқ ҳудудлардан келган мурожаат эгалари қабул кунлари ва иш вақтидан қатъий назар қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан суд ходимларининг ноқонуний ҳамда коррупцион хатти-ҳаракатлари устидан мурожаат қилиш манзиллари суд биносининг кириш қисмига илиниб, бу борада суд ходимларининг масъулиятини янада ошириш чора тадбирлари белгилаб олинди.

А.Норқўзиев

Ғаллаорол туманлараро

иқтисодий суди раиси

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Суд-ҳуқуқи масалалари бўйича мақола
31 январь 2022, Понедельник
Суд-ҳуқуқи масалалари бўйича мақола
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар