Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туманининг “Бахт” маҳалласида “Маҳалла кутубхонаси” очилди

Ғаллаорол туманининг “Бахт” маҳалласида “Маҳалла кутубхонаси” очилди

12 декабрь 2022 йил
176
0

Ғаллаорол тумани “Бахт” маҳалласи маҳалла фаоллари ҳамда Ёшлар етакчиси Бобур Нажмиддиновнинг ташаббуси билан маҳалладаги 78-умумтаълим мактабининг ўқув биносида “Маҳалла кутубхонаси” ташкил қилинди.

 

“Маҳалла кутубхонаси”га “Фидойи ёшлар етакчиси” Республика кўрик танлови ғолиби Бобур Нажмиддиновга Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан совға қилинган 3 минг дона бадиий адабиётлар жойлаштирилди.

Бугун маҳалла ёшларининг маънавиятини янада юксалтириш, уларнинг китоб ўқишга қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил қилинган “Маҳалла кутубхонаси”нинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбек адабиёти, жаҳон адабиётининг энг дурдона асарларидан иборат бўлган “Маҳалла кутубхона”сининг очилиш маросимидан сўнг кутубхона ўзининг маҳаллий ёшлардан иборат биринчи китобхонларини қабул қилди.

Маҳалла кутубхонаси узоқ йиллар маҳалла аҳолиси учун хизмат қилишини ният қилиб, кутубхона фаолиятига омад тилаймиз.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар