Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаоролда “МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ”

Ғаллаоролда “МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ”

24 ноябрь 2021 йил
338
0

Ғаллаорол туманининг Лалимикор махалла фуқаролар йиғинидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшларнинг маънавиятини янада юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусларининг Ғаллаорол туманидаги ижроси, шунингдек маънавий-маърифий соҳани янада ривожлантириши бўйича туман корхона, ташкилотлари, таълим муассасаларида амалга оширилаётган кенг кўламлаи ислоҳотларни тарғибот қилишга йўналтирилган “Маънавият фестивали” тадбири ўтказилди.

Фестивал тадбирлари давомида ёшлар, ота-оналар, маҳаллий аҳоли учун бадиий адабиётлар савдоси ташкил қилинди.

Ёшлар иштирокида 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан амалий кўргазмалар”Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуси йўналишида Республика кўрик танлови ғолиби 22 мактаб ўқувчиси Дилобар Юнусованинг ижодий кўргазмаси, санъат соҳасида ёш истедодли ёшлар иштирокида бадиий дастурлар намойиш этилди.

“Зукко китобхон” кўрик танловининг туман босқичи ташкил қилинди.


Фестивал якунида маънавий-маърифий йўналишда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшларга турли ҳил йўналишларда Республика кўрик танлов босқичида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган иқтидорли, исътедодли ёшларга туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази туман бўлимининг совғалари топширилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар