Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаоролда маънавий-маърифий йўналишда жорий йилда бўлиб ўтган кўрик танловлар ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди

Ғаллаоролда маънавий-маърифий йўналишда жорий йилда бўлиб ўтган кўрик танловлар ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди

12 декабрь 2022 йил
146
0

Ғаллаорол туманининг “Бахт” маҳалласида жорий йилнинг ноябр ойида ўтказилган “Фидойи ёшлар етакчиси” Республика танлови ғолиби Нажмиддинов Бобур Қаҳрамон ўғлини тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган 4-сектор раҳбари,туман Ёшлар ишлари Агентлиги ходимлари, маҳалла фаоллари, зиёлилар, маҳалла ёшлари билан “Фидойи ёшлар етакчиси” Республика кўрик танлови ғолиби Бобур Нажмиддиновнинг давра суҳбати ташкил этилди.

 

Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан ғолибга совға сифатида топширилган уч минг дона бадиий адабиётлар кўргазмаси намойиш этилди.

Маънавий-маърифий тадбир якунида “Фидойи ёшлар етакчиси” Республика кўрик танловининг 1-ўрин ғолибига туман ҳокимлигининг совғаси тантанали равишда топширилди.

Маҳаллий нуроний ота-оналаримиз маънавият танлови ғолибининг бундан кейинги ишларига омад тилашиб, дуо қилишди.

Туманда жорий йилда маънавият йўналишида ташкил этилган танлов ғолибларини тақдирлаш тадбирлари давом этади.

 Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар