Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани давлат архивининг янги биноси ўз фаолиятини бошлади

Ғаллаорол тумани давлат архивининг янги биноси ўз фаолиятини бошлади

31 январь 2022 йил
362
0

2022 йил 31 январ куни Ғаллаорол тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги янгидан қурилган замонавий кўринишга эга бўлган туман давлат архивининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ғаллаорол туман ҳокимлиги ҳодимлари, туман фаоллари, эл юрт ўртасида ҳурмат эътиборга эга бўлган Нуроний отахонлар, шунингдек Республика Давлат архиви раҳбарлари, Жиззах вилоят архив бошқармаси, оммавий ахборот ҳодимлари, маҳаллий аҳоли иштирок этишди.

Ғаллаорол тумани давлат архивининг очилишига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокимининг Ғаллаорол туман аҳолиси ва туман давлат архиви бўлими ҳодимларига табриги ўқиб эшшитирилди.

Очилиш маросимида туман фаоллари, нуронийлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, туман давлат архиви биноси очилди ва байрам тадбири иштирокчилари фойдаланишга топширилаётган бинода ишчи ҳодимларнинг меҳнат қилиши учугн яратилаган шароитлар билан танишишди.

Байрам тадбири якунида бинонинг қурилишида фидоийлик билан хизмат қилган қурувчилар ва туман архив хизмати бўлимининг ўз касбига фидоийи ҳодимларига туман ҳокимлиги ҳамда вилоят архив хизмати бошқармасининг фаҳрий ёрлиғи ва совғалари топширилди.

Тадбир якунида нуроний отахонлар бино узоқ йиллар туман халқига хизмат қилишини ният қилишиб дуо қилишди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар