Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Нуронийлар туризми ойлиги” доирасида Ғаллаоролда “Оталар чойхонаси”, Нуронийларнинг дийдор учрашуви тадбири ўтказилди

“Нуронийлар туризми ойлиги” доирасида Ғаллаоролда “Оталар чойхонаси”, Нуронийларнинг дийдор учрашуви тадбири ўтказилди

24 ноябрь 2022 йил
219
0

Ғаллаорол туманидаги муҳташам “Уч қудуқ” чойхонасида Республикамиз бўйлаб давом этаётган “Нуронийлар туризми” ойлиги доирасида туманимизнинг қолаверса вилоят ҳамда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига узоқ йиллар ўз меҳнатлари билан муносиб ҳисса қўшган туманнинг энг фаол Нуроний отахонлари, мунис онахонлари иштирок этишди.

 

“Отахонлар чойхонаси”да ташкил этилган Нуроний отахон ва онахонларнинг дийдор учрашувида 1926 йилда ташкил этилган туманнинг бой тарихига бир назар ташлашди.
Нуронийлар учун давлатимиз раҳбари томонидан қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликларга шукроналик билдирилди.

 

Узоқ йиллар турли хил раҳбарлик лавозимларда фидойилик билан меҳнат қилган нуронийларнинг туманни бунданда гуллаб яшнаши йўлида амалга ошириладиган ишлар бўйича фикр мулоҳазалари тингланди.

Нуронийларнинг дийдор учрашувида нуроний отахон ва онахонларга байрамона кайфият улашиш мақсадида фахрий маданият ходими Х.Ўталов ва туман маданият бўлимининг хуш овоз хонандалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

“Отахонлар чойхонаси”, Нуронийларнинг дийдор учрашуви тадбирида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вилоят бошқармаси раҳбари Файзулла Салоҳиддинов, вилоят Нуронийлар Кенгаши раиси Норқул

Бозорбоевич Нушаровлар иштирок этишди.

 

Байрам тадбири юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтди.
Ушбу йўналишдаги тадбирлар туман маҳаллаларида давом этади.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар