Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Гулчамбарда давлат мактабгача таьлим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади

Гулчамбарда давлат мактабгача таьлим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади

22 апрель 2022 йил
251
0

2022 йилнинг 22  апрел куни Ғаллаорол туманининг энг чекка ҳудуди, туман марказидан 70 км узоқликда жойлашган “Гулчамбар” маҳалласида янгидан барпо этилган давлат мактабгача таьлим ташкилотининг очилишига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Қурувчи Сайфулла Тожибоев раҳбарлигидаги “Баркамол мақсад қурилиш” МЧЖ фирмаси томонидан 2021-йилнинг май ойида бошланган қурилиш ишлари замонавий кўринишда, стандарт талаблар асосида якунига етказилди.

Бино энг замонавий ўқув, тарбиявий кўргазмали воситалар билан жиҳозланиб, жажжи фарзандларимизга фойдаланиш учун топширилди. 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таьлим ташкилотида қурилиш, ободонлаштириш ишлари учун маҳаллий бюджетдан 450 млн сўм ажратилди.

Ташкилотнинг очилишига бағишланган байрам тадбирида Гулчамбар аҳолисига Ғаллаорол туман ҳокимининг табриги ўқиб эшиттирилди.

Боғча тарбияланувчилари томонидан тайёрланган байрам концерт дастури намойиш қилинди.

Туман ҳокимлиги ходимлари, маҳаллий нуроний отахонлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, мактабгача таьлим ташкилоти тантанали равишда очилди.

Боғчанинг очилишига бағишланган байрам тадбири якунида нуроний отахонлар яхши, эзгу ниятларини билдиришиб, ушбу бино узоқ йиллар фарзандларимиз учун хизмат қилишини яратгандан сўрашиб, дуо қилишди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар