Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Уч авлод” учрашуви ўтказилди

“Уч авлод” учрашуви ўтказилди

08 сентябрь 2022 йил
146
0

Ғаллаорол туманининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги 44-умумтаълим мактабида туманда истиқомат қилаётган турли хил миллат вакиллари ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга мухаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга йўналтирилган “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Тадбирда тумандаги эл юрт ўртасида ҳурмат эътиборга эга нуроний отахонлар, меҳнат фахрийлари, туман фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

“Уч авлод” учрашуви тадбирида туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев байрам тадбири иштирокчиларини қувончли шодиёна айём билан самимий табриклади.

Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида турли хил лавозим ва соҳаларда фидойилик билан меҳнат қилган ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ёшлик давридаги қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз фикрларини билдиришиб ёшларга маслаҳатлар беришди.

Туман маҳаллаларида ташкил қилиниши анъанага айланган “Уч авлод” учрашувлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган эзгу ғояларни ўзида мужассам этган шиор остида ўтказилиб келинмоқда.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар