Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88

Қўша қариш бахти

10 ноябрь 2022 йил
211
0

Оила-ватан ичра кичик ватан, муқаддас гўша. Унинг мустаҳкам бўлиши умр йўлларини ва тақдирини ўзаро боғлаган, оила мустаҳкамлиги, фарзандлари тарбияси ҳамда камолини ўз бахти деб биладиган, ота ва она деган улуғ номга муносиб бўлган икки инсоннинг саъйи ҳаракатларига боғлиқ.

 

Бундай оилалар эл юрт ўртасида ҳурмат эътибор қозониб, бахтли ҳаёт кечиришади.

Яшаб ўтган ҳавас қилса арзийдиган умр йўллари билан ёш оилаларга ўрнак бўла олади.

 

Ғаллаорол туманида бундай оилалар жуда кўплаб топилади.

Ёрқул Холиқулов ва Осиё Холиқуловалар оиласи шундай барчага ибрат бўла оладиган оилалардан бири.

54 йил тақдирини бир-бири билан боғлаган, ушбу кунда 7 нафар фарзандни тарбиялаб, 25 нафар набиралар, 10 нафар чеваралари ардоғида яшаётган нуроний отахонимиз ва мунис онахонимиз чин маънода бахтли инсонлардир.

 

Фарзандларининг турли хил соҳаларда ҳалол меҳнатлари билан туманимиз, қолаверса ватанимизнинг бунданда гуллаб яшнаши йўлида хизмат қилаётганлигидан қувониб, ўзларининг қарийиб 40 йилдан ортиқ туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун қилган меҳнатлари меваси деб биладиган ушбу оилага бунданда кўпроқ бахт-соадат, қаҳрамонларимизга узоқ умр тилаб қоламиз.

Бахтингиз тўкис, умр йўлингиз ёшларимизга ибрат бўлсин.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар