Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Аҳолининг “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол иштирокини таъминлаш юзасидан семинар ўтказилди

Аҳолининг “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол иштирокини таъминлаш юзасидан семинар ўтказилди

03 ноябрь 2022 йил
250
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларнинг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3917-сон қарор билан “Очиқ бюджет” ахборот портали ташкил этилганлиги  ва жорий йилнинг иккинчи яримда “Ташаббусли бюджет”лойиҳаси доирасида 9 201 та маҳалла  иштирок этиб,  38 мингта лойиҳага 8 млн. аҳоли томонидан овоз берлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакиллантириладиган лойихаларни молиялаштириш кўкламни кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-409-сонли қарори билан ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш жараёнлари учун қўшимча 335 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилганлиги жорий йилнинг 11 октябр куни Давлатимиз Раҳбари бошчилигида “Маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умумиллий ҳаракати доирасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилганлиги ушбу йиғилишда Давлат раҳбари томонидан 1 577 та маҳалла, яъни 16,8 фоиз маҳаллаларнинг аҳолиси бирорта лойиҳага овоз бермаганлиги қаттиқ танқид қилинганди.

Кун тартибдаги масала юзасидан Туман молия бўлими мутахассиси Ў.Хидиров сўзга чиқиб Ғаллаорол тумани фуқаролар йиғинида халқимиз учун керакли муаммолар 0-6 ёшгача бўлган боғча ёшдаги ўсмирларимизга энг керакли таълим маскани боғча ташкил этиш хар бир қишлоқда, йўл, электр узатиш линялари, мактабларимизни жорий таъмирдан чиқариш ичимлик суви ва ҳар қандай Ташаббусли бюджет ўзини кўрсата оладиган лойиҳаларни халқ томонидан қўллаб-қувватланиши етарли овозларни тўплай олиш тўғрисидаги фикрларини таъкидлаб ўтди.

Ундан ташқари ташаббусли бюджет бўйича қўлланмаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди;

“Openbudget.uz” ахборот портали орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнларида иштирок этиш бўйича қисқача кўрсатмалар;

1-Босқич

Сиз биринчи навбатда ахборот парталида рўйхатидан ўтишингиз лозим, бу эса аноним тарзда таклиф қолдириш ёки овоз бериш ҳолатларини олдини олинишида жуда мухим. Белгиланган меъёрларга кўра, ушбу жараёнларида Ўзбекистон Республикасининг вояга етган барча фукаролар иштирок этишлари мумкин.

2-Босқич

Таклиф қолдириш жараёнлари фақатгина 20 кундавом этишини инобатга олган холда ушбу жараёнда таклиф қолдириш имкониятига эгасиз.

3-Босқич

Фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар туман/шахарда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан 10 кундавомида модерациядан ўтказилади.

4-Босқич

Модерациядан ўтказилган таклифларга ахборот портали орқали 20 кун давомида овоз бериш жараёни ўтказилади.

5-Босқич

Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир худудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чиқиб юқоридан пастга қараб саралаб олинади ва молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250 сонли қарори асосида ҳар бир маҳаллада ташкил этилган “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнига кўмаклашувчи “мобил” гуруҳлар ҳамда “ташаббускорлар бурчаги” хатловдан ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Молия бўлими


Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар