Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда 1952 йилги мактабга 400 миллион сарлавҳаси остида танқидий мавзу юзасидан

Ижтимоий тармоқларда 1952 йилги мактабга 400 миллион сарлавҳаси остида танқидий мавзу юзасидан

02 февраль 2022 йил
294
0

Ғаллаоролт тумани халқ таълими бўлими маълумотига кўра

Тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактаби 1952 йил қурилган бўлиб, 320 ўқувчи ўрнига эга. 2019 йил “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида ушбу мактаб биносининг фасад қисми, том қисми ва спортзали 450 миллион сўмлик маблағлар эвазига таъмирланган.

2022 йил 2 февраль куни open budgetташаббусли бюджет порталида мактабнинг 100 дона дераза ромлари ва 50 дона эшикларини таъмирлаш ва уларни янгисига алмаштириш учун 400 миллион сўм маблағ талаб этилган таклиф очиқ электрон порталига мактаб маъмурияти томонидан жойлаштирилди.

Ушбу таклиф ижтимоий тармоқ кузатувчилари томонидан ноўрин танқидларга айлантирилиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Мактабда 2019 йил “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўлиқ режа асосида охирига етказилган. Ушбу дастурда мактабнинг дераза ва эшик ромларини янгисига алмаштириш назарда тутилмаган эди. Шу боисдан ҳам мактабнинг дераза ромлари ва эшикларини янгисига алмаштириш open budgetташаббусли бюджет порталига жойлаштирилган.

Ҳурматли фуқаролар! Ижтимоий тармоқлардаги асослантирилмаган маълумотларга ишонмасликни ва тарқатмасликни сўраб қоламиз.

Ғаллаорол туман 4-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар