Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » 2021 йил давомида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида

2021 йил давомида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида

05 май 2022 йил
504
0

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши

қ а р о р   қ и л а д и:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917 сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорлари ҳамда тумани бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлангалиги ва Жамоатчилик фикри асосида шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия ташкил этилганлиги ижро ва маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман молия бўлими (М.Турдимуродов)га туман маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 582,0 (беш юз саксон икки) млн. сўм маблағни туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси юклатилсин.
  3. Туман ҳокимлиги (Х.Жўраев)га туман маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағни туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирсин.
  4. “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да шаклланган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда фақат жамоатчилик фикри асосида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилсин.
  5. Туман ғазначилик бўлинмаси (Ў.Суяров) маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағларни тегишли ташкилотлар ҳисоб рақамига ўз вақтида молиялаштиришни таъминласин.
  6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Қўчқоров зиммасига юклатилсин.
  7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
  8. Ушбу қарор “Ғаллаорол овози” газетасида эълон қилинсин.
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар