Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туманида 2022 йилнинг феврал-март ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнлари қандай кечди?

Ғаллаорол туманида 2022 йилнинг феврал-март ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнлари қандай кечди?

12 май 2022 йил
398
0

Бюджет жараёнига фуқароларни кенг жалб қилиш ҳамда жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг айнан фуқаролар ташаббуслари асосида ечимини топиш имкониятини яратиш мақсадида 2021 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли ҳамда 2021 йил 22 сентябрдаги ““Очиқ бюджет” портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарорлари қабул қилинди.

Бундан ташқари маҳаллий бюджет маблағларининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши устидан парламентназоратини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатини Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги қарори билан “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунали Низом” ва “Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш ҳамда уларни туман (шаҳар) бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мезонларига мослиги мониторингни олиб бориш бўйича ишчи гуруҳнинг намунали таркиби тасдиқланди.

2021 йилдан бошлаб ҳар бир ҳудуддан биттадан туман ёки шаҳарда тегишли туман (шаҳар)лар бюджетлари тасдиқланган умумий ҳаражатларнинг 5 фоизи мақсадли тадбирлар учун йўналтирилиши. 2022 йилдан бошлаб эса ушбу тартиб барча туман ва шаҳарларга тадбиқ этилиши белгиланди.

Июл ойидан бошлаб туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча маблағларнинг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб жорий этилди.

Маблағларни жамлаш ва уларнинг сарфланишини назорат қилиш учун туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил этилди.

Янги механизм асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали такомиллаштирилиб, 2022 йил туманимиза маҳаллий бюджетини шакиллантириш амалёти бошланди. Бунинг натижасида, жорий йилнинг 1 февралдан 22 февралигача туманимиз фуқаролари томонидан 269 та таклиф кеоиб тушди.

Келиб тушган таклифларнинг 109 таси ички йўлларни таъмирлаш ва тартибга келтириш муаммоларини ташкил этади. Шунингдек, жойларда умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан 52 та, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 26 та, электр симёғочлар ва кўча чироқларини алмаштириш юзасидан 17 та, мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан 13 та таклифлар киритилди.

Таклифларнинг 13 таси рад этилди. 253 таси эса ишчи комиссия томониданбелгиланган мезонларга мувофиқ деб топилиб, овоз бериш жараёнида 26 087 нафар фуқаро иштирок этди. Натижаларга кўра 8 та таклиф ғолиб деб топилди. Ушбу таклифларни молиялваштириш учун 6,593 млрд сўм маблағ йўналтирилди.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар