Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Қақнус”- 10 ёшда. Ёш ижодкор ёшлар учрашуви!

“Қақнус”- 10 ёшда. Ёш ижодкор ёшлар учрашуви!

16 декабрь 2021 йил
304
0

Ғаллаорол маданият марказида тумандаги ёш ижодкор ёшларнинг ижодий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туманда ташкил этилган жорий йилда 10 йиллиги нишонланаётган “Қақнус” ижодкор ёшлар тўгараги аъзолари, туман ҳудудларидан ташриф буюрган исътедодли ёш шоирлар, уларнинг ота-оналари, Ғаллаорол туманидаги таниқли шоирлар иштирок этишди.

Тадбирда жорий йилда нашрдан чиқарилган Ғаллаороллик ёш ижодкорларнинг шеърий тўплами “Ғаллаорол ёшлари” китобининг, шунингдек ёш қаламкашлар ижодлари тўпламининг янги нашрлари тақдимоти ўтказилди.

Ижодкор ёшлар учрашуви тадбири якунида ижод йўлида самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимининг совғалри билан тақдирланишди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати  

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар