Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Конститутция ҳуқуқимиз пойдевори!

Конститутция ҳуқуқимиз пойдевори!

07 декабрь 2021 йил
418
0

Бугун Ғаллаорол тумани Маданият марказининг томоша залида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган туманнинг байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида Ғаллаорол туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев тадбир иштирокчиларини ва туман халқини Конститутциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги билан туман ҳокимлиги номидан муборакбод этди.

Туман ҳокими ўз табригида мустақиллигимизнинг кейинги 4-5 йили давомида туманда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатлар тўғрисида, шаҳримиз қиёфасини тубдан ўзгартириш мақсадида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари тўғрисида гапириб, ижобий ўзгаришлар, эзгу ишлар замирида Конститутциямизнинг ўрни ва аҳамяти буюклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Байрам тадбирида иштирокчиларга инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Конститутцияда белгилаб қўйилган қонунлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида туман маданият бўлимининг бадиий жамоаси ва тумандаги исътедодли ёшлар ижросида ватанимизни мадҳ этувчи, Конститутциямизни улуғловчи куй, қўшиқлар ва рақслар ижро қилинди.

Тадбирда иштирок этган нуроний отахонларимиз юртимизга доимий омонлик ва тинчлик тилаб дуо қилишди.

Ғаллаорол туманининг байрам тадбири юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

30 ёшинг муборак
30 октябрь 2021, Суббота
30 ёшинг муборак
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар