Ғаллаорол туманида “Ҳалқлар дўстлиги куни” байрам тадбири ўтказилди.
Ғаллаорол тумани Маданият маркази ҳовлисида 30 июл “Ҳалқлар дўстлиги куни” муносабати билан туманнинг байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида тумани ҳудудида яшайдиган 15 дан ортиқ миллат, элатлардан 195 нафар вакиллар иштирок этишди.
Қайд этиш жойиз, бугунги кунда туманимизда қорақолпоқ, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, корейс, татар, грузин ва хитой каби турли миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳити ва кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида фаровон ҳаёт кечириб келишмоқда.
Шунингдек, ушбу миллат вакиллари тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб давлат бошқаруви органлари ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида, илм-фан ва маданият соҳаларида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар.
Байрам тадбирида қорақолпоқ, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, корейс, татар, грузин ва хитой миллатига хос куй қўшиқлардан иборат концерт дастури намойиш қилинди.
“Ҳалқаро дўстлик куни”га бағишланган Дўстлик фестивали кўтаринки руҳда ўтказилиб, байрам дастури маданият марказ жамоалари ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати