Ғаллаорол туманининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 26 август куни Ғаллаорол марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эзгу ғояни ўзида мужассам этган шиор остида туманнинг байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбири Ғаллаорол туман ҳокимининг туман халқига табрик сўзи билан очилди. Туман ҳокимининг табрик сўзи якунида Ғаллаорол туманини ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришда турли хил рахбарлик лавозимларида фидойилик билан хизмат қилган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, шунингдек фан, спорт, турли хил танловларда юқори натижаларни қўлга киритиб, туман шаънини улуғлаб келаётган ёшларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва совғалари топширилди.
Ғаллаорол туманининг Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирига Республикамиздан ташриф буюрган хонандалар ҳамда туман маданият бўлими томонидан Мустақиллигимиз, ватанимизни мадҳ этувчи куй қўшиқлар, ижро этилган миллий рақслар байрамга кўтаринкилик бағишлади.
Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган туманнинг байрам тадбирида олти мингдан ортиқ туман аҳолиси иштирок этди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати