Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ватан–муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Ватан–муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

12 январь 2022 йил
314
0

Ғаллаорол туманининг маданият марказида 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда миллий армиямиз ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишланган туманнинг байрам тадбири бўлиб ўтди.


Ғаллаорол тумани нуронийлари, меҳнат фаҳрийлари, туман фаоллари, ҳарбий хизматчилар ва корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган байрам тадбирида туман халқига Ғаллаорол туман ҳокимининг табриги тингланди.

 

Қуролли кучларимизнинг мустақил давлатимиз тинчлиги, осойишталигини таъминлашдаги ўрни тўғрисида тарғибот қилиниб, видео ролик намойиш қилинди.

 

Байрам тадбирига кўтаринки руҳ бағишлаш мақсадида туман маданият бўлими бадиий жамоаси ижросида ватанимизни, қуролли кучларимизни мадҳ этувчи концерт дастури намойиш этилди.


 

 Туман модофаа бўлими ва бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар туман ҳокимининг совғалари ҳамда фахрий ёрлиғи билан мукофатланишди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар