Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмади!

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмади!

03 декабрь 2021 йил
370
0

Бугун 3-декабр “Халқаро ногиронлар куни” байрами муносабати билан Ғаллаорол тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Грант” тантаналар масканида туманнинг байрам тадбири ўтказилди.

Туманимизнинг 29 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидан ташриф буюрган 250 нафар имконияти чекланган юртдошларимиз учун байрам дастурхони ёзилиб, меҳр кўрсатилди. Самимий табриклар билдирилди.

Туман ҳокимлиги, туман маҳалла жамоат фонди, ижтимоий таъминот бўлими томонидан ташкил қилинган байрам совғалари тантанали равишда топширилди.

Имконияти чекланган юртдошларимизга байрамона кайфият улашиш мақсадида туман маданият бўлими томонидан тайёрланган бадиий концерт дастури намойиш этилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Aхборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

30 ёшинг муборак
30 октябрь 2021, Суббота
30 ёшинг муборак
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар