Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Бахтли болалик учун сиздан миннатдормиз!

Бахтли болалик учун сиздан миннатдормиз!

31 май 2022 йил
314
0

1 – июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами мунособати билан Ғаллаорол тумани “Маржон” аҳоли дам олиш ва истироҳат боғида тумандаги мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари, уларнинг устоз мураббийлари, зиёлилар, ижодкорлар, оммавий ахборот ходимлари, ота – оналар иштирокида “Болаларга беринг дунёни” номли туманнинг байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирида тумандаги жами 15 та давлат мактабгача таълим ташкилотларидан, 10 та давлат хусусий шерикчилик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларидан, 152 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан 500 нафардан ортиқ жажжи ўғил қизларимиз иштирок этишди.

1 – июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами мунособати билан ташкил қилинган туманнинг байрам тадбирида боғча тарбияланувчиларининг мусиқа, санъат, рассомчилик, китобхонлик йўналишларида кўргазмали чиқишлари ташкил қилинди.

Ватанимизнинг эртанги куни эгалари бўлмиш ўғил қизларимиз томонидан бахтли болаликни мадҳ этувчи бадиий концерт дастури намойиш этилди.

Байрам тадбири якунида мактабгача таълим ташкилотларига туман ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар