Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси
Ғаллаорол тумани Булоқбоши МФЙ биносида айни кунларда мамлакатимизда давом этаётган муҳим сиёсий жараён, бош қомусимиз "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойихасининг мазмун-моҳияти, ҳамда ушбу қонун лойихасини умумхалк муҳокамасига қўйилиб партиянинг тарафдорлари тамонидан муносабат билдириб ахолининг муносиб иштироки таъминлаш мақсадида Ўз ХДП Жиззах вилоят ва туман кенгаши ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари билан давра сухбати бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўз ХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари М.Бабаева ҳамда туман кенгаши депутати С.Лапасов ўз марузалари билан иштирок этиб Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар, конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, бу жараёнда партиянинг муносиб иштироки тўғрисида гапириб ўтдилар. Музокараларда халқимизни Мамлакатимизда кечаётган Конституциявий ислохатлар жараёнига бефарқ бўлмасликка ва фаолликка чақирди.