Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида

Ғаллаорол тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида

20 июль 2022 йил
349
0

 Жорий йилнинг 20 июль куни Ғаллаорол туман Ғ.Ғулом МФЙ ҳудудидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази фаоллар залида ходимлар ва аҳоли иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда Халк депутатлари туман кенгаши котибияти мудури С.Лапосов, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раиси ўринбосари О.Салохиддинов ва ЎзХДП Ғаллаорол туман Кенгаши раиси С.Тошбоевлар қатнашди.

 

ЎзХДП Ғаллаорол туман Кенгаши раиси С.Тошбоев сўзга чиқиб мамлакатимизда кечаётган Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирганлиги хамда ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлмоқдалиги, аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилганлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Конституцияга ўзгартиришлар киритилиши бўйича иштирокчиларнинг фикр мулохазалари тингланди ҳамда ушбу сиёсий жараёнда фуқароларни фаол иштирок этишга чақирилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар