Учрашувда Халк депутатлари туман кенгаши котибияти мудури С.Лапосов, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раиси ўринбосари О.Салохиддинов ва ЎзХДП Ғаллаорол туман Кенгаши раиси С.Тошбоевлар қатнашди.
ЎзХДП Ғаллаорол туман Кенгаши раиси С.Тошбоев сўзга чиқиб мамлакатимизда кечаётган Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирганлиги хамда ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлмоқдалиги, аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилганлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Конституцияга ўзгартиришлар киритилиши бўйича иштирокчиларнинг фикр мулохазалари тингланди ҳамда ушбу сиёсий жараёнда фуқароларни фаол иштирок этишга чақирилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати