Қадринг баланд бўлсин Она тилим
21 октябр “Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан Ғаллаорол туман Маданият маркази томоша залида “Қадринг баланд бўлсин Она тилим!” шиори остида туманнинг байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбири Ғаллаорол туман ҳокимининг туман халқига табрик сўзи билан бошланди.
Туман Маданият бўлими томонидан ижро этилган ватанимизни, она тилимизни мадҳ этувчи куй, қўшиқ ва рақслар ҳамда ёш ижодкорларнинг тилимизни улуғловчи шеърлари тадбирга кўтаринкилик иштирокчиларга қувонч бағишлади.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)