Конституция менинг тақдиримда
Ғаллаорол туман Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси давлат Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Конституция менинг тақдиримда” номли туманнинг байрам тадбири бўлиб ўтди.
Туман фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамда ёшлар иштирокидаги байрам тадбири туман ҳокимининг Ғаллаорол халқига байрам табригини ўқиб эшиттириш билан бошланди.
Тадбир давомида Конституциямизнинг жамият ва мамлакат тараққиётидаги ўрни тўғрисида тарғибот қилиниб, санъаткорлар ижросидаги ватанимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслардан иборат концерт дастури байрам тадбирига кўтаринкилик, иштирокчиларга қувонч бағишлади.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
28 декабрь 2023, Четверг
Ғаллаорол туман Маданият марказида тумандаги 1-сонли спорт мактаби ташкил топганлигининг 50 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
Изоҳлар (0)