Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним !
Ғаллаорол марказий ўйингоҳида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида туманнинг байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида маҳаллий аҳоли, туман корхона ташкилотлари, таълим муассасалари миллий қадриятларимиз, урф одатларимиз, таомларимиз, анъаналаримиз, миллий ўйинларимизни акс эттирувчи кўргазмали чиқишлари билан иштирок этишди.
Наврўзга бағишланган байрам тадбири туман ҳокимининг халқимизга байрам табриги билан бошланди.
Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ меҳнат фахрийларимизга туман ҳокимлигининг “Ғаллаорол фахри” гувохномаси ва совғалари топширилди.
Туман маданият бўлими бадиий дастаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар томонидан ижро қилинган куй, қўшиқ ва рақслар байрам тадбирига кўтаринкилик бағишлади.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати