“Она тилимиз, миллий ғуруримиз”
Ғаллаорол туманининг Маданият марказида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан “Она тилимиз, миллий ғуруримиз” мавзусида туманнинг байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман ҳудудларидан зиёлилар, ижодкор ёшлар, “Ижодий маданий ишлар бўйича тарғиботчи”лар, умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этишди.
Иштирокчиларга ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш тўғрисидаги қарорнинг мазмун моҳияти, аҳамяти тўғрисида тарғибот қилинди.
Туман маданият бўлими бадиий дастаси ижросида она тилимизни мадҳ этувчи куй, қўшиқ ва рақслар намойиш қилинди.
Тил байрамига бағишланган тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлими, Маданият бўлими ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.
тадбирдан фото лавҳалар
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати