Одам савдоси – аср муаммоси
Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Одам савдосига қарши курашишда қонунчиликдаги бўшлиқлар тўлдирилди.
Асрнинг глобал муаммоларидан бири бўлган одам савдоси жинояти тобора чуқур илдиз бораётгани ҳар қандай ҳукуматни, ҳар қандай жамият ва миллатни жиддий ташвишга солмоқда.
Инсонни “товар” ҳисобида сотиш, мажбурий меҳнатга жалб қилиш, унинг иш кучидан “сув текин”га фойдаланиш, ҳар қандай ҳолат билан ҳуқуқ ва эркинликларни чеклаш на дин ва на конституцион қонун-қоидалар билан оқланмайди. Балки, бу жиноятга қарши кескин курашилади.
Ўзбекистон ҳукумати ҳам одам савдосининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича зарур амалий чора тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Бу борада халқаро тажриба ва нормалардан ҳам андоза олинмоқда. Қабул қилинган янги таҳрирдаги қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби, жабрланганлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби, уларга тақдим этиладиган хавфсизлик чоралари ва бошқа кафолатлар белгиланди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Ғаллаорол туманлараро
суди раиси Ғ.Усанов