Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Одам (чақалоқ) савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш

Одам (чақалоқ) савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш

13 январь 2023 йил
226
0

Инсоннинг нечоғлик қадри баланд ва улуғ мавжудот эканлиги маълум. У табиат бойликларидан лаззатланиши, соғ-саломат, кучли ва ақлли бўлиши учун, ўзини-ўзи асраб авайлаши, ҳимоя қилиши ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиши лозим.

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида хавфсизлигимизга ҳамда ижтимоий-маънавий барқарорлигимизга раҳна солувчи иллатлардан бири бўлган одам савдоси – бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланди. Зеро, бизнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборат. Айнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади.

Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 24-моддасида, «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир.

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир», – деб эътироф этилган. Бугунги кунда одам (чақалоқ) савдоси билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтирмоқда. Энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари муштарак. Яъни, енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда.

Кейинги йилларда одам (чақалоқ) савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда. Орадан йиллар ўтган сари одам савдосига қарши кураш дунёнинг барча мамлакатларида амалда бўлмасин, бу муаммо бизни ҳозирги кунда ҳам қаттиқ ташвишга солмоқда.

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам (чақалоқ) савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган «Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида»ги Конвенцияга қўшилди. Шунингдек, мамлакатимиз парламенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида»ги Конвенцияга ҳамда одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча ҳужжатлар имзоланди. 2008 йилнинг 17 апрелида  «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг ҳамда 2008 йилнинг  8 июлида «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан юқоридаги қонун нормалари амалга янада самарали тадбиқ этилмоқда.

Одам (чақалоқ) савдосига қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссиянинг кенг фаолият юритиши, жиноятчиларни фош этиш ва жиноят қурбонларини ҳимоялаш ва уларга ёрдам кўрсатиш масалаларини янада такомиллаштириб, уни амалиётга кенг тадбиқ этган ҳолда, халқаро миқёсда амалга оширсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман суди раиси

У.Саттаров

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар