Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Одам савдосига қарши караршиш жиноятлар ва унинг салбий оқибатлари

Одам савдосига қарши караршиш жиноятлар ва унинг салбий оқибатлари

19 ноябрь 2021 йил
445
0

Мамалкатимизда амалга оширилаётган барча жабҳадаги ислоҳотлар қонунчилигимизда ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга ошириш вақти келганлигини кўрсатиб турибди. Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган ва тезкор суратларда ўсишда давом этаётган иқтисодиёт ҳамда барча соҳаларни қамраб олаётган рақамли технологиялар ва комуникациялар асрида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, унга зарурий ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси ва заминини яратиш заруратини туғдирқмоқда.

Ҳозирги вақтда одам савдоси ўта мураккаб ва ижтимоий хавфли ҳодиса тусини олган бўлиб, у томонидан етказилаётган зарарни амалда ҳисобга олиш имконияти йўқдир. Бу эса турли хил жиноятларни содир этилишига туртки бўлиб, жамиятни моддий техник, интеллектуал салоҳиятини пасайтиради, унинг генофондини бузади. Одамлар савдоси - бугунги кунда энг катта муаммолардан бири. Унинг бозори гиёҳвандлик восталари ва қурол-яроғ савдосидан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Мазкур турдаги жиноят натижасида дунё бўйича амалга ошириладиган йиллик айланма 30 млрд. АҚШ доллардан ортиқни ташкил қилади.

2003 йилда Ўзбекистон БМТнинг 1949 йил 2 декабрдаги "Одамлар савдоси ва фохишабозликни учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида"ги Конвенцияга қўшилди, 2008 йилда эса одамлар, айниқса аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ва бу қилмиш учун жазолаш тўғрисидаги, БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги Конвенциясини тўлдирувчи Протоколни ратификация қилган ва шу билан одамлар савдосини аҳолига маълумот бериш, қурбонларни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни қўллаб қувватлаш ва ўтказиш орқали олдини олиш ва барҳам бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Уюшган жиноятчилик, хусусан халқаро терроризм, наркобизнес, қурол-аслаҳаларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ ўта оғир жиноятлар қаторида одам савдосининг ҳар қандай кўринишларига қарши кураш муаммоси нафақат халқаро ҳуқуқ, миллий ҳуқуқ тизими учун ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ушбу муаммо умумжаҳон миқёсда эътироф этилиб, кўпгина олимлар ва тадқиқотчилар томонидан чуқур ўрганилаётганлигига қарамасдан, бу борада ҳозирга қадар етарлича умумлашган маълумотлар тақдим этилмаган. 2000 йилдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясига одам савдоси ва айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ва тақиқлаш ҳамда бундай хатти-ҳаракатларга нисбатан жазо қўллаш тўғрисидаги қўшимча Баённома"да "одамлар савдоси" тушунчаси ўзининг расмий изоҳига эга бўлди.

Баённомага биноан, "одамлар савдоси" эксплутация қилиш мақсадида одамларни куч ишлатиш ёки куч ишлатиш билан қўрқитиб ёхуд бошқача мажбурлаш чораларини қўллаб ёхуд ўғирлаб ёки фирибгарлик йўли билан ёхуд алдаш ёки давлат ваколатларини, тутган мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ёки бир шахснинг назоратидаги бошқа бир шахсни сотиб олиш йўли билан уларни ёллаш, ўтказиш, ташиш, сақлаш ёки уларни олиш ҳисобланди.

Одам савдоси жиноий фаолиятнинг ўта хавфли ва таҳқирловчи туридир. Таҳқирланиш шунда намоён бўладики, мазкур жиноят қулликка ўхшаш шаклларда содир қилинади. Бундан ташқари, инсонни эксплуатация қилиш, инсонни "товар" сифатида сотиш, инсон омиллларидан фойдаланиш йўли билан даромад орттириш билан боғлиқлиги сабабли таҳқирловчи мазмун-моҳият касб этади.

БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 2,7 миллион киши, жумладан, 600 — 800 минг атрофида аёллар ва болалар одам савдоси қурбонлари бўлмоқда. Ушбу қабиҳ жиноят туфайли дунё бўйича йилига  7 миллиард АҚШ доллари атрофида пул ноқонуний айланади.

Одам савдосига оид ноқонуний ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоат органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифалар белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори фуқаролармиз ҳаёти ва саломатлиги, шаъни, қадр-қимматини жиноятчиларнинг тажовузларидан ҳимоялаб, инсон ва унинг ҳуқуқлари, манфаатлари энг олий қадрият, деган улуғ ғояни рўёбга чиқаришга қаратилгани билан диққатга сазовордир. Одам савдоси қурбонларига айланган шахсларни ҳуқуқий ҳимоялаш, уларни ижтимоий, иқтисодий ва тиббий-руҳий жиҳатдан реабилитация қилиш давлатимиз ва жамиятимиз олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ўзбекистон инсонпарвар демократик давлат сифатида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидаларни ўз миллий ҳуқуқ тизимига кенг жорий қилиш йўлини тутмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, ҳаётимизнинг барча соҳаларида ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртимизда амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар натижасида, бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Аввало, бу даврда одам савдоси жиноятларига барҳам беришнинг ҳуқуқий норматив базаси шакллантирилгани эътиборга лойиқдир. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят Кодексида илк бор одам савдосига қарши курашиш мақсадида бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Шу билан бирга одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, Ўзбекистон Республикаси томонидан бундай салбий ҳолатларга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2008 йилнинг 17 апрелида «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши бу жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш билан бирга, одам савдосидан жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишнинг чораларини ўз ичига олди. Бу курашнинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинган Президентимизнинг «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Республика Идоралараро комиссияси тузилди, Миллий тадбирлар режаси тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор мазкур нуфузли комиссиянинг раиси этиб белгиланди.

Қонунда бевосита одам савдоси жинояти тушунчаси, одам савдосига қарши курашишни ташкил этиш, одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари фаолияти, айниқса одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш масалалари алоҳида эътиборга олинган. Қонунда мазкур жиноятдан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни нормал турмуш тарзига қайтариш, мазкур шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш, уларни психологик, тиббий, касбий реабилитация қилиш, ишга жойлаштириш, вақтинчалик турар жой бериш масалалари алоҳида назарда тутилган. Қонуннинг 14-моддаси одам савдосига қарши курашиш соҳасида ҳалқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини яратади.

Шуни эътиборга олиш лозимки, ўрганиб чиқилган жиноий ишлар таҳлилига кўра, аксарият ҳолатларда жабрланувчилар ушбу жиноятга алдов йўли билан жалб қилинганлар. Яъни одам савдосини амалга оширувчи шахслар томонидан алдов усули кенг қўлланилган. Ҳозирги ЖКнинг 135-моддасида жиноятнинг объектив белгиси сифатида алдов усули билан содир этганликдаги ҳолати эътиборга олинмаган. Лекин мазкур Қонуннинг 3-моддасида жиноятни алдов ва фирибгарлик йўллари билан содир қилиниши қайд қилинган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши кураш борасида одам савдоси жиноятига қарши курашишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш; одам савдосига қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти; унга қарши курашда халқаро ҳамкорлик; профилактик характердаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Одам савдосига қарши курашиш қонунийлик, одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги, одам савдосидан жабрланганларнинг камситилишига йўл қўймаслик, ижтимоий ҳамкорлик, ижтимоий ҳимоялаш каби принципларга асосланади.

Республикамиз Президенти томонидан 2008 йилнинг 8 июлида қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан эса юқоридаги қонун нормалари амалга янада самарали тадбиқ этилмоқда. Жумладан, амалдаги ЖКнинг 135-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳририда одам савдосига бериладиган жазо шакллари аниқ белгилаб қўйилган.

Одам савдоси муаммосига қарши курашишда аҳолининг бу борадаги билимларини ошириш, оммавий ахборот воситалари орқали унинг қурбонлари билан суҳбатлар уюштириш, одам савдосининг бутун мудҳиш ҳолатларини тасвирлаб бериш ҳам самарали воситалардир. Бутун аҳоли, айниқса, ёшлар ушбу жиноий қилмишнинг қурбонига айланиб қолмасликлари учун эҳтиёт бўлишлари, хорижий мамлакатлардан таклиф этилаётган ҳар қандай иш, хизматларни шахсан ўзлари текшириб кўришлари, нотаниш шахсларнинг таклифларига ишонмаслик ҳамда уларга ўз ҳужжатларини бериб қўймаслик лозимлигини билишлари керак.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, одам савдоси жинояти аксарият ҳолларда алдов усули билан амалга оширилаяпти. Шу сабабли жиноятларнинг олдини олиш мақсадида меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда профилактика мақсадида йиғилишлар ўтказиш, содир этилган жиноятларнинг сабабларини ва уларнинг оқибатларини фуқароларга етказиб турилишини таъминлаш лозим.

Жиззах вилоят судининг судьяси

Ш.Худояров

Жиноят ишлари бўйича

Ғаллаорол туман судининг раиси У.Хидирбоев

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар