Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий материал юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали Ғаллаорол тумани “Чаёнли” ҚФЙ да газ таъминоти вақтинча тўхтатилаётганлиги ҳақидаги мурожаат “Ғаллаорол тумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Мазкур мурожаатга жавобан туманда 2024-2025-йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида юқори ва ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари ва газ қувурларида ревизия ишлари боис вақтинча газ таъминоти тўхтатлиши зарурлигини билдирамиз. Шунингдек, газ таъмимоти вақтинчалик тўхтатилиши ҳақидаги тезкор хабарлар тумандаги ижтимоий тармоқларда кўп сонли кузатувчиларга эга бўлган манзиллар ҳамда тегишли МФЙ ва ҚФЙ етиллигини огоҳлантирган холда амалга оширилмоқда. Шу ўринда истеъмолчилардан ижтимоий тармоқ ва яшаш ҳудудида бўлаётган янгиликлардан тезкор хабардор бўлишлари ва газ хўжалигини қаровсиз қолдирмасликларини сўраймиз.