Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий материал юзасидан расмий муносабат
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 2024 йилнинг 15 март куни бўлиб ўтган Ғаллаорол туманининг байрам тадбирига тумандаги мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактаб ўқувчи ёшлари мажбурий равишда жалб қилинмаган.
15-март куни туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида режага мувофиқ тўлиқ дарс машғулотлари ўтказилди. Дарс машғулотларидан сўнг мактаб раҳбарияти томонидан ўқувчиларга тўғри уйига боришлари тушунтирилиб, жавоб берилган.
Туманда яшовчи фуқаролар ўз хохишларига кўра байрам тадбирида иштирок этишган.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)