Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Ижтимоий тармоқларда “Бозор сотилиши бошланди” деб номланган фуқаро У.Халиковнинг видео мурожаати юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ғаллаорол туман ҳокимининг қарори билан “NBU BUNYODKOR INVEST” МЧЖга Ғаллаорол тумани марказида жойлашган “Ғаллаорол деҳкон бозори”ни реконструкция қилиш ишларини олиб бориш, 2 (икки) этажли замоновий савдо мажмуаси, енгил конструкцияли деҳқон бозори павилъонлари қурилиши, автотураргоҳ ташкил этиши ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишларини олиб бориш учун ер майдони ажратиб берилган.
Мурожаатда кўрсатилган “тортушувлар бўлаётган” деб эътироф этилган ер майдонлари ҳозирги кунда “NBU BUNYODKOR INVEST” МЧЖ эгалигида ҳисобланади. Мазкур ҳудудда фаолият кўрсатаётган “ЭКО бозор” аслида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний равишда иш юритиб келмоқда, унинг ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқи мавжуд эмас. Туман ҳокимлиги томонидан ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига қонуний чора кўриш юзасидан мурожаат этилган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда қилинган мурожаатда айтилган ер майдони давлат заҳираси ҳисобидан бўлган ер майдони бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори асосида ушбу давлат заҳирасидаги ер майдонларда кўчма савдо объектини жойлаштириш учун тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали 36 ойгача муддатга ижарага берилиши режалаштирилган. Мазкур қарор талабига кўра «E-auksion» электрон савдо ғолиблари ушбу ер майдонларида ғилдиракли ёки енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларини қуриб фойдаланишлари мумкунлиги белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларга кўра, видео мурожаатда Ғаллаорол туман ҳокимлигига нисбатан келтирилган маълумотлар асосли эмаслигини маълум қиламиз.
Шу ўринда, фуқаро У.Халиковнинг мазкур мурожаати Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборат воситалари тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддалари билан туман ҳокимиятига нисбатан қонунга хилоф равишда оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларига ёки Интернет ижтимоий тармоғига жойлаштириш орқали туҳмат қилиши белгиланган тартибда жавобгарликка асос бўлишини билдирамиз.