Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео материал юзасидан
Ижтимоий тармоқларда Ғаллаорол тумани ҳудудида кўмир ёнилғиси билан боғлиқ тарқалган танқидий материал юзасидан. Туман ҳудудида 2022-2023 йилда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида ижтимоий соҳа объектларини ҳамда аҳоли учун жами 5778 тонна кўмир маҳсулотини етказиб бериш режалаштирилган бўлиб шундан ижтимоий соҳа объектларига 2978 тонна, аҳоли учун 2800 тн. Бугунги кун ҳолатига “Кўмир таъминот” МЧЖ Жиззах филиали томонидан ижтимоий соҳа объектларига 2978 тонна етказиб берилиб режа 100 % га бажарилди. Аҳоли учун режалаштирилган 2800 тн кўмир ёнилғисидан 2499 тн кўмир тарқатилди. “Кўмир таъминот” МЧЖ Жиззах филиали томонидан кўмир ёнилғиси олиб келинмоқда. Жорий йилнинг 5 декабр куни аҳоли учун 242,5 тн кўмир ёнилғиси тарқатилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати