Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий мурожаат юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий мурожаат юзасидан

26 май 2022 йил
323
0

Туман ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича  котибияти маълумотига кўра

Қашқабулоқ қишлоғини туман маркази билан боғлайдиган “4Р40 а/йўлидан-Қашқабулоқ ” автомобил йўли Жиззах вилояти Автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси тасарруфида бўлиб, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатилади, ҳозирги кунда Республика йўл жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилиши кутилаётганлиги, маблағ ажратилиши билан таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек мазкур худудидаги ички йўллар туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида бўлиб, ушбу корхона томонидан барча ички йўллар хатловдан ўтказилган ва хатлов натижаларига асосан ички йўлларнинг маҳаллалар кесимида йилма-йил таъмирланиш дастури ишлаб чиқилган. Ушбу дастур асосида хар йили ҳудудларда ички йўллар босқичма-босқич таъмирланиши давом эттирилиб келинаётганлиги, ишлаб чиқилган дастур бўйича Қашқабулоқ ҚФЙ ҳудудида хам 2019 йилда 1,9 км, 2020 йилда 4,0 км, 2021 йилда 3,5 км ички йўлларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Туман худудида 116 та аҳоли пунктлари, уларда 1100 км га яқин ички йўллар мавжудлиги, ҳозирги кунда туманнинг энг оғир ҳудудларидаги ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан қишлоқнинг ички йўлларини келгусида навбати билан босқичма-босқич таъмирланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари “Сув таъминоти ва оқова сув обьектлари қурилиши бўйиа инжиниринг компанияси” ДУК Жиззах вилоят худудий бошқармасининг буюртмаси асосида Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган қурилиш ишлари якунланиши билан  Қашқабулоқ қишлоғи аҳолисини ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари бартараф этилади.

Қашқабулоқ ҚФЙ табиий газ етиб бориши қийин ҳудуд бўлганлиги ҳамда табиий газ босими етиб бормаслигини инобатга олган ҳолда 2016 йилда туман ҳудудларида уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз қиш мавсумига тайёрлаш, табиий газ танқис ҳудудларда жойлашган ахоли хонадонларини суюлтирилган газга мослаштириш ишлари олиб борилганлиги. Ҳозирги кунда ҳудуддаги аҳоли хонадонларига “Ғаллаоролтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан имтиёзли равишда суюлтирилган газ балонлари етказиб берилмоқда.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар