МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ СУДЬЯМ
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Жиззах туманлараро маъмурий судининг раиси А.Ф.Уринов томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан муаммоларини тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий равишда ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида ўзига бириктирилган Ғаллаорол туманида жойлашган “Коризқудуқ”, “Оқтош”, “Қашқабулоқ” ва “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли билан тарғибот тадбири ўтказилди.
Учрашувда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролар ўртасидаги ҳуқуқий низоларни бартараф этиш, оилавий-маиший зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш холатларига чек қўйиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сон Қарорининг мазмун-моҳияти мавзусида маъруза қилинди.
Шунингдек, учрашув давомида хотин-қизлар учун таълим олиши, касб ўрганишида давлатимиз томонидан берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди ҳамда йиғилиш иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Жиззах туманлараро маъмурий
судининг раиси А.Уринов